Ўзбекистон ва Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи қурилишини жадаллаштиради
Тошкент. 22 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғини қуришни жадаллаштиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекнефтгаз" АЖда «CNODC» (Хитой) компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Кун тартибига "Ўзбекистон Хитой" газ қувурининг 4-тармоғини қуриш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, ушбу объект орқали ташилаётган ўзбек газини етказиб бериш ҳажмини аниқлаш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, бугунги кунда лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат Ўзбекистон ва Хитой, балки Марказий Осиё мамлакатлари манфаатларига хизмат қилмоқда.
"Шундан келиб чиқиб, томонлар газ қувурини қуришни жадаллаштириш бўйича қўшма чоралар кўришга келишиб олдилар", - дея хабар беради.
Ушбу газ қувурининг ўзбек участкаси узунлиги 205 км ни ташкил этади ва у Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтади. Лойиҳани амалга ошириш учун "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва CNPC компанияси ўртасида тенг улушга эга бўлган «Eastern Gas Pipeline» ҚК ўшма корхонаси ташкил этилди. Лойиҳа учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар миқдори тахминан $800 млнни ташкил этади.
Сурат манбаи: t.me/uzneftgaz