Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари қўшма баёнот имзоладилар

Дата: 13:33, 15-05-2017.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг ХХРга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжат Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг музокаралари якуни бўйича имзоланди.

Шунингдек, қатор муҳим хужжатлар ҳам имзоланди. Улар орасида  техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги, халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимлар бор.

 Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро ноталар билан ҳам алмашинди.

 Ветеринария ва ўсимликлар инспекцияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъеклари ўртасидаги ҳамкорликни рағбарлантириш бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби ҳужжатлар ҳам имзоланди.

ХХР раиси ўзбек-хитой муносабатлари янги боқичга чиқаётганини таъкиблаб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитойни қадимий тарих ва ноёб маданият, улкан салоҳиятга эга, жаҳон иқтисодиётининг етакчиларидан бўлган ва ўз мақсадлари йўлида қатъий бораётган мамлакат сифатида билади, деб таъкидлади.

 Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеев ХХРга 11 майда борган эди. Унинг давлат ташрифи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалга ошмоқда.

12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Кейин давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 700дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йиллар давомида хитойлик сармоядорлар Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб $7,8 млрд миқдорида инвестиция киритган. 

2016 йил якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси ҳажми $4,2 млрдни ташкил қилди.

Нефтегаз ва телекоммуникация тармоқлари, транспорт, текстиль, кимё саноати ва бошқаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: