Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиарейслар сони кўпаяди

Дата: 13:55, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиарейслар сони кўпаяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Жэньминьван” сайтига берган интервьюсида ХХРнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сунь Лицзе сўзлаб берди.

“Хитой-ўзбек сиёсий алоқалари ўта юқори даражада, томонлар амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам сиёсий асосга эга. Ҳозир Ўзбекитстоннинг ривожланиши учун қулай пайт ва умид қиламанки бундан манфаатдор хитойликлар ушбу имкониятни қўлдан чиқармайдилар”, - деб таъкидлади элчи.

Томонлар ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланганидан кейин икки мамлакат орасида сайёҳлар оқими ошди.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тўрт авиарейс мавжуд. Улар Тошкент-Пекин (ҳар икки томондан) ва икки Тошкент-Урумчи рейсларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: