Ўзбекистон ва Хитой тез орада судланганларни бир-бирига топшириш ҳақида келишишлари мумкин
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Хитой тез орада судланганларни бир-бирига топшириш ҳақида келишишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълумотларига кўра, бу ҳақида Ўзбекистон Бош прокурори Рашитжон Қодиров ва ХХР Олий халқ прокуратураси Бош прокурори Цао Цзяньминлар ўртасида Тошкетда бўлиб ўтган учрашув чоғида сўзлашилган.
Ушбу учрашув ХХР Олий халқ прокуратураси делегациясининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо-давлатлар бош прокурорларининг йиғилишига ташрифи доирасида бўлиб ўтган.
Учрашувда икки муассаса раҳбарлари Бош прокуратуралар ўртасидаги 2015-2016 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик дастурини ҳам имзоладилар.
Шунингдек, томонлар суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган шахслари топшириш ҳақида шартнома тузиш зарурияти ҳам қайд этдилар. Ушбу шартнома ҳозирда ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.


