Ўзбекистон ва Хитой умумий қиймати $4,5 млрд бўлган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар

Дата: 16:33, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси тижорат вазири Гао Хучен бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик сайтидаги маълумотда айтилишича, муассасалар раҳбарлари 2013-2014 йилларда олий даражада амалга оширилган иккиёқлама тадбирлар натижаларига кўра эришилган келишувлар, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молия-техникавий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларига тегишли масалалар муҳокама қилдилар.

“Ташриф доирасида томонлар умумий қиймати $4,5 млрд бўлган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар”, - деб аниқлаштирди Sputnik агентлигига хитой делегацияси вакили. Унинг сўзларига кўра, хозирда томонлар нефтегаз тармоғида, энергетика, кимё саноати, инфраструктура ва телекоммуникация соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқмоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Хитой   ўртасидаги савдо ойланмаси кейинги 6 йилда 3 бараварга ошиб, 2014 йилда $4,7 млрдга етди. 2015 йилнинг биринчи ярмида унинг ҳажми яна 11,7% ўсди.

Ўтган йил якунлари бўйича маълумотлар ҳали эълон қилингани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: