Ўзбекистон ва Хитой Урганчда экскаватор йиғишни бошлади
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Хитой Урганчда экскаватор йиғишни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
UzXCMG ҚКнинг муассислари ўзбек томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК ва хитой томонидан Xuzhou Construction Machinery Group (XCMG) компаниясидир. Ушбу ширкат гидравлик экскаваторлар ва қурилиш техникаси ишлаб чиқариш ва уларга хизмат қилиш билан шуғулланади. Ушбу корхонани ташкил этиш ҳақидаги келишув 2013 йил сентябрда Тошкентда имзоланган эди.
Ўшанда хужжатни имзолашда иштирок этган Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Ҳитой компаниясининг ўз йўналишида маълум ва маҳсулотларининг сифати билан танилганлигини айтиб ўтган эди. Шунингдек, ҚК мамлакат президенти ва ҳукумати томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши ва қатор имтиёзлардан фойдаланиши ҳам таъкидлаб ўтилган эди.
Ўз навбатида, XCMG раиси Ванг Мин “Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этилиши компания стратегиясидаги муҳим қадамлиги ва ЎТЙ компанияси ушбу лойиҳага энг мақбул ҳамкорлигини” қайд этиб ўтган эди.