Ўзбекистон ва Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳамкорликни кенгайтириш ниятидалар

Дата: 10:21, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги 2016-2017 йилларда ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида хужжат имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев ва Хитой Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкун томонидагн имзоланди.

Ушбу хужжат икки давлат куч муассасаларининг трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги ҳамкорлигини кўзда тутади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматида.

Музокараларда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналиши турли таҳдид ва хавф-хатарларга биргаликда қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни янада фаоллаштиришдан иборатлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Хитой минтақада, дунёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Шунингдек, тадбирда терроризм, экстремизм ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: