Ўзбекистон ва ХХР энергетикадаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилдилар

Дата: 16:50, 13-09-2017.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитаси тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мажлис доирасида энергетика соҳасидаги ечилиши талаб қилинаётган масалалар ва алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқлди.

Тадбир яунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, кичик қўмита ҳамраиси Г.Саидова, Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари, Энергетика бўйича давлат қўмитаси раиси, кичик қўмита ҳамраиси Н.Бекрилар Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитаси тўртинчи мажлиси баённомасини имзоладилар.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон президентининг 2017 йил май ойида Хитойга давлат ташрифи якунлари доирасида қиймати $23 млрдлик 100 ортиқ хужжатлар имзоланди.

Масалан, биргина энергетика соҳасида 2017 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида мамлакатда Хитой сармояларини жалб қилган ҳолда $878 млнлик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Бундан $489 млни (55,7%) тўғридан тўғри инвестициялар, $389 млни (44,3%) ҳукумат кафолати эвазига кредитлардир.

Жорий йил май ойида ХХР Тижорат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ўртасида Ўзбекистонда кичик ва ўрта гидроэлектрстанцияларни қуриш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қиймати $2,7 млрдлик битим имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: