Ўзбекистон ва ХМК ижтимоий масъул ва экологик барқарор пахта ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқдалар

Дата: 13:46, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Халқаро молия корпорацияси (ХМК) делегацияси билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ижтимоий масъул ва экологик барқарор пахта ишлаб чиқариш бўйича биргаликдаги лойиҳа музокараларнинг асосий мавзуси бўлди. Лойиҳа Фарғона водийсининг 5 тумани базасида 50-60 фермер, 3-4 пахта тозалаш заводлари иштирокида ўтказилади”, - деб хабар беришди Касаба уюшмалари федераиясида.

Унинг икки асосий йўналиши: пахтани механизациялашган териш тизимини қўллаб қувватлаш (бу етиштирилган пахтанинг халқаро стандартларга мувофиқлигини ва унда болалар меҳнатидан фойдаланилмаганлигини тасдиқлайди) ва пахтага ишлов беришда  агротехнологиялар самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш стандартларини жорий этиш, самарали суғориш, ўғитлаш, зараркунандалардан тозалаш тизими орқали ерларнинг самарадорлигини ошириш кабилардан иборат.

Кейинчалик, лойиҳани амалга оширишда олинган тажрибани қўл меҳнатисиз машина йиғимидан фойдаланилаётган Жиззах ва Сирдарё вилоятларига ҳам тарқатиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: