Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги битим кучга кирди

Дата: 15:55, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги битим кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ асосланган ҳолда.

“2016-йилнинг 22-август куни 2012-йил 5-апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди”, - дейилади хабарда.

Битимда икки давлатнинг соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлигини ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш, мутахассислар ва тиббий-техник маълумотлар билан алмашиниш, фармацевтик ва тиббий техникаларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш йўли билан амалга ошириш кўзда тутилади.

Ҳужжатда зарурат туғилганда ҳамкорликни яхшилаш ва мазкур битимнинг бажарилишини назорат қилиш учун таклифлар ишлаб чиқувчи қўшма комиссияни тузиш ҳам назарда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: