Ўзбекистон ва Корея бўлажак иккитомонлама тадбирларни муҳокама қилдилар
Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Куни кеча, 10-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
“Томонлар суҳбат давомида бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан, турли даражадаги ўзаро ташрифлар ҳамда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлик институтлари мажлислари жадвалининг амалий жиҳатлари муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.