Ўзбекистон ва Корея билимларни алмашиш дастурини муҳокама қилдилар

Дата: 18:35, 19-05-2017.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигида “Билимларни алмашиш дастури”нинг (Knowledge Sharing Program) катта маслаҳатчиси жаноб Ён Кон Чин бошчилигидаги Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик маълумотига кўра, делегация ташрифи чоғида 2016-2017 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган “Билимларни алмашиш дастури” доирасидаги лойиҳалар бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижаларини муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар натижага йўналтирилган ҳамкорликка эътиборни кучайтирган ҳолда ўзаро муносабатларни ҳамда 2017-2018 йилларга мўлжалланган янги лойиҳаларнинг амалга оширилишини фаоллаштиришга келишиб олишди.

Маълумот ўрнида, “Билимларни алмашиш дастури” Корея тажрибаси асосида ҳамкор давлатларга миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни такомиллаштириш бўйича кўмак бериш мақсадида Корея Республикаси ҳукумати томонидан жорий қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: