Ўзбекистон ва Корея электрон ҳукуматни ривожлантириш ҳақида меморандумлар имзоладилар
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази мутахассисларидан иборат делегация Жанубий Корея Республикасига ташриф буюрди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ташриф мобайнида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази юқоридаги масалалар юзасидан Корея Республикасининг Ахборот жамияти миллий агентлиги (НИА) ҳамда Корея давлат бошқаруви институти билан ҳамкорлик Меморандумларини имзолади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси матбуот хизматида.
Мазкур ҳужжатлар долзарб йўналишларида тажриба алмашиш, тадқиқотлар ўтказиш, давлат бошқарувини модернизация қилиш жараёнлари бўйича завонавий услубларни алмашиш йўли билан “электрон ҳукумат” тизимини самарали ривожлантиришни кўзда тутади.