Ўзбекистон ва Корея иккитомонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 16:37, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Куни-кеча, 19 июлда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Корея Республикасинг Ўзбекистон Республикасидаги янгидан тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИАИСВ матбуот хизмати.

“Учрашув чоғида иккитомонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техникавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида Кореянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда янги қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: