Ўзбекистон ва Корея истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича режани имзоладилар

Дата: 16:26, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 16 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Корея истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш агентлиги икки йилга мўлжалланган истеъмолчиларни ҳимоя қилиш режасини имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида эълон қилинди.

Корея истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги раҳбарияти ташрифи доирасида Хусусийлаштириш қўмитаси раиси билан учрашув ҳам бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон иқтисодиёти бугунда яхши динамика билан ривожланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича жиддий ишларни амалга оширишни назарда тутади”, - деди ташриф давомида Корея делегацияси раҳбари Дае Пе-Жунг.

Ушбу режанинг тузилиши 2013 йил декабрда имзоланган Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликка доир Меморандумнинг мантиқий давомидир.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун” илк маротаба 1996 йил апрелда қабул қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: