Ўзбекистон ва Корея қиймати $2,4 млрддан зиёдлик келишувларни имзолашди

Дата: 16:39, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида икки мамлакат вакиллари иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор хужжатларни имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бизнес-форум ва кооперацион биржа доирасида энергетика, тўқимачилик ва енгил саноат, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар, таълим каби кўплаб соҳалардаги ҳамкорликка оид умумий қиймати 2,4 миллиард доллардан зиёд қатор ҳужжатлар имзоланди”, - деб таъкидлашди мамлакат Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматида.
Ўзбекистонда Жанубий Кореялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган 412 корхона фаолият кўрсатмоқда. 2013 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми $2,1 млрддан ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: