Ўзбекистон ва Корея парламентлари спикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

Дата: 12:55, 26-09-2017.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ –  25 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ва Корея парламентлари спикерлари Н.Йўлдошев ва Чон Сэ Гюнларнинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув Ўзбекистонга Корея Республикаси нуфузли делегациясининг 23-26 сентябр орасидаги ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Парламент маълумотларига кўра, спикерлар учрашувида Ўзбекистонда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ислоҳотлар масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлангани каби, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат юритиш юқоридаги стратегиянинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ушбу йўналиш парламентлараро муносабатларни ривожлантиришни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат парламентлари орасидаги ҳамкорлик 1995 йилда бошланган. Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида “Корея – Ўзбекистон” парламент дўстлик ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: