Ўзбекистон ва Корея Республикаси ахборот технологияларини ривожлантиришга келишиб олдилар

Дата: 16:33, 28-10-2019.

Тошкент. 28 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Корея Республикаси ахборот технологияларини (ИТ) ривожлантиришга келишиб олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, 28 октябрь куни вазир Шуҳрат Содиқов Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Мён Ву Чо билан учрашув ўтказди.

"Ушбу ташриф натижасида икки мамлакат ўртасида ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик борасида улкан натижаларга эришилди", - дея қайд этди вазир.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида ИТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, АКТ соҳасида тажриба алмашиш, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: mitc.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: