Ўзбекистон ва Корея Республикаси таълим харажатлари масаласини ишлаб чиқмоқдалар

Дата: 14:00, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Молия вазирлиги томонидан Корея давлати билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасига ажратилаётган бюджет харажатларининг самарадорлигини таъминлаш ҳамда бюджет жараёнини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш” қўшма лойиҳаси таклифи устида ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу лойиҳа “Билимлар алмашинув дастури” доирасида Корея Республикаси молия ва стратегия вазирлиги ҳамда Корея ривожланиш институти билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида таълим соҳасида бюджет харажатларининг самарадорлигини таъминлаш ҳамда бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича стратегия ҳамда мазкур соҳада бюджет харажатлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар (индикаторлар)ни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ушбу мақсадда Кореянинг таълим бўйича сервис илмий институти (KERIS) томонидан ишлаб чиқилган “Таълим соҳасида бюджетни режалаштириш” ахборот тизими ўрганилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: