Ўзбекистон ва Корея ўртасида ўзаро ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олиш ҳақидаги келишув кучга кирди

Дата: 15:56, 24-12-2015.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 2015-йил 28-майда Сеул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди, деб хабар беради ўзбек ташкқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Битимга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари назарий ва амалий имтиҳонлар топширмасдан ўз гувоҳномаларини Жанубий Корея ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирганларидан сўнг Корея Республикаси ҳудудида транспорт воситаларини бошқаришлари мумкин”, - дейилади ТИВ хабарида.

Шунингдек, Корея Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси, башарти Корея Республикаси ваколатли органи томонидан қўйилган апостил ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идора томонидан тасдиқланган ўзбек тилидаги таржимаси бўлган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тенг равишда амал қилади деб тан олинади, деб ҳам таъкидланади.

Ушбу Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: