Ўзбекистон ва Корея шифокорлари юқумли касалликлар соҳасида тажриба алмашдилар

Дата: 14:18, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг “Ёнсей” университети профессор-эпидемиологлари делегацияси Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташриф Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) тарафидан ташкил этилган.

KOICAнинг Тошкентдаги бўлимидан хабар беришларича, 21 июнда ТошВМОИ катта залида хорижий тиббий экспертлар билан учрашув ташкил этилди. У “Жанубий Кореянинг Ёнсей университети билан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг халқаро ҳамкорлик стратегияси: ички ва ташқи тажриба” семинари шаклида ўтказилди.

Семинарнинг бош қисмида корейс экспертлари дипломдан кейинги таълим сифатини яхшилаш бўйича хорижий тажриба билан ўртоқлашдилар.

Тадбирда ТошВМОИ ректори профессор Хабибулла Акиловнинг таъкидлашича, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкорларидан биридир. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда кореялик кўплаб мутахассислар соғлиқни сақлаш соҳасида меҳнат қилишмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат таркибида Корея Республикасидан бўлган вазир ўринбосарлари, вазир маслаҳатчилари бор.

Хорижий ташриф KOICAнинг “Ўзбекистонда юқумли касалликларни ташхис қилиш сифатини яхшилаш (сув ва озиқ-овқат этказиб бериш йўли билан юқадиган инфекцияларни назорат қилишни такомиллаштириш)” лойиҳасининг 2-босичи доирасида амалга оширилмоқда.

Бюджети $6 млн бўлган ушбу лойиҳа Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги беғараз кўмак тўғрисидаги 2013 йил 3 декабрдаги Ҳадли битим доирасида ўтказилмоқда. Лойиҳа 2013-2018 йилларга мўлжалланган.

Сурат манбаи: http://www.naesmi.uz/ru/site/page.html?id=27156

Янгилик билан ўртоқлашиш: