Ўзбекистон ва Корея турли даражалардаги бўлажак мулоқотлар жадвалини муҳокама қилдилар
Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ўзбек ТИВ матбуот хизмати.
“Суҳбат чоғида турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Жанубий Корея учрашувлари жадвали, кун тартиби ва бошқа амалий масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.