Ўзбекистон ва Кореянинг архив муассасалари ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолашди

Дата: 19:57, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – “Ўзархив” агентлиги ва Корея Республикасининг Миллий архиви ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзархив” агентлиги малумотларига кўра, имзолаш маросими Ўзбекистон  президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган ўзбек-корейс ҳамкорлик форуми доирасида бўлиб ўтди.

Форум давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланди.

Унда Корея Республикасининг Давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сик бошлиқ катта делегация қатнашди.

Бу ерда таъкидланишича, Ўзбекистонда Корея Республикаси тажрибасидан фойдаланган ҳолда давлат бошқаруви соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига катта эътибор берилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: