Ўзбекистон ва Латвия амалдаги иккитомонлама хужжатларни кўриб чиқдилар
Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Латвия амалдаги иккитомонлама хужжатларни кўриб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2015-йилнинг 25-ноябр куни Ўзбекистон-Латвия маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юридик департмент директори Санита Пекале бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 2014-2016-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик Дастурини амалга ошириш доирасида амалдаги иккитомонлама ҳужжатлар рўйхати кўриб чиқилди. Шунингдек, турли соҳаларда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини янада ривожлантириш нуқтайи назаридан бир қатор битим лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистондаги Латвия Элчиси Эдгарс Бондарс ҳам иштирок этди.