Ўзбекистон ва Латвия чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида тажриба ва амалиёт алмашишга келишиб олдилар

Дата: 17:02, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахром Қўчқоров Латвия атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудий ривожланиш вазири Каспарс Герхардсни қабул қилди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тарафлар учрашув доирасида давлат қўмитаси ва Латвия вазирлиги ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича келишувнинг амалга оширилишини муҳокама қилганлар ҳамда бўлажак ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашганлар.

“Учрашув якунлари бўйича чиқиндилар билан ишлаш соҳасида замонавий технологиялар соҳасида тажриба ва энг яхши амалиётлар билан алмашиш ва илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлашга доир келишувга келинди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: