Ўзбекистон ва Латвия қишлоқ, балиқ ва ўрмон хўжалигини биргаликда ривожлантирадилар
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Латвия қишлоқ, балиқ ва ўрмон хўжалигини биргаликда ривожлантирадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Латвия ОАВ хабарларига кўра, бунга доир келишувга Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зоир Мирзаев ва Латвия қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Янис Дуклавслар имзолаган ҳамкорлик меморандуми доирасида келинди.
Дуклавснинг Мирзаев ва Ўзбекистон ТИАИСВ раҳбари Элёр Ғаниев билан учрашувида Латвияда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистонга экспортига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Дуклавс Ўзбекистонга ташрифи доирасида Sampromhonot интенсив мевачилик хўжалигига ташриф буюрди, AgroWorld Uzbekistan 2017 кўргазмаси очилишида қатнашди, Тошкентда ўзбек-латвия бизнес-форуми ва қишлоқ хўжалик семинарини очди.
Латвия томони маълумотига кўра, Ўзбекистон 77,36 млн евро натижа билан латиш товар айланмасида 27-ўринни эгаллайди.
Ўзбекистондан Латвияга кимё ва фармацевтика маҳсулотлари экспорт қилиниб, Латвиядан Ўзбекистонга мевалар, асосан узум импорт қилинади.
Маълумот ўрнида, Дуклав Латвия тадбиркорлари делегацияси билан биргаликда 27-30 март кунлари Ўзбекистонда ишчи ташрифини амалга оширган эди.