Ўзбекистон ва Латвия маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Дата: 17:57, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Латвия сиёсий маслаҳатлашувларининг 12 раунди бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Унда Латвия давлат котиби ўринбосари, сиёсат доктори Эдуардс Стипраис бошчилигидаги Латвия Республикаси ТИВ делегацияси аъзолари қатнашдилар.
Ўзбекистон ТИВдан хабар беришларича, икки томонлама алоқаларга доир кенг масалалар, шу жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2012 йил октябрда Латвияга қилган ташрифи доирасидаги келишувларга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро муносабатлари динамикаси барқарорлиги, мамлакатлар ушбу муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги қайд этилди. Шунингдек, томонлар баъзи ҳалқаро ва ҳудудий масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.
Латвия бугунда Ўзбекистонннинг ЕИдаги учинчи йирик ҳамкори ҳисобланади. Мамлакатда айни пайтда Латвия капитали иштирокида очилган 22 корхона фаолият юритмоқда. Улар тайёр текстиль маҳсулотлари, мебель, нефтни қайта ишлаш, полиграфия, логистика, транспорт соҳаларида иш олиб боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: