Ўзбекистон ва Латвия МСК ҳамкорлик меморандуми имзоладилар

Дата: 13:24, 23-11-2015.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат сайлов тўғрисидаги миллий қонунчиликни ва сайлов амалиётини такомиллаштириш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ахборот, материаллар, тадқиқот натижалари алмашинувига кўмаклашиш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини юксалтириш соҳасларида тажриба алмашиш кўзда тутади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон МСК.

Хужжатни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов ва Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси А.Цимдарс имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: