Ўзбекистон ва Латвия соф технологиялар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқдалар

Дата: 17:54, 22-01-2016.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Тошкентда соф технологиялар ва атроф муҳит соҳасида тажриба алмашиш бўйича ўзбек-латвия семинари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинар Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида экологик соф технологиялар бўйича “Cleantech Latvia” латиш уюшмаси кўмагида ташкил этилган.

“Cleantech Latvia” вакиллари маълумотига кўра, семинар иштирокчилари бўлган давлат органлари вакиллари атроф муҳит соҳасида инвестицион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик, сувни тозалаш ва сув таъминоти, энергия самарадорлиги, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш, муқобил қувват манбалари соҳаларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлар.

Латиш корхоналари билан алоқалар ўрнатиш, аниқ лойиҳалар юзасидан ишбилармонлик музокаралари ўтказишга қарор қилинган.

Эслатиб ўтамизки, “Cleantech Latvia” уюшмаси ўзида 30 ишлаб чиқариш компаниялари, етакчи илмий ва академик ташкилотларни бирлаштирган бўлиб, уларнинг фаолияти экологик соф технологиялар соҳасига йўналтирилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: