Ўзбекистон ва Латвия транспорт ва логистика бўйича ишчи гуруҳи ташкил қилишни режалаштирмоқда

Дата: 17:54, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Латвия ўртасида транспорт ва логистикани ривожлантириш билан шуғулланувчи махсус ишчи гуруҳи ташкил қилиш масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).

“Ишчи гуруҳи доимий асосда ишлаб, транспорт коридорлари ва логистика, транзит самарадорлигини ошириш масалалари билан шуғулланади. Биз гуруҳнинг латвия томонидан таркибини тасдиқладик ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим қилдик”, – деб таъкидлади Латвия алоқа вазирлиги давлат котиби Улдис Рейманис.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йил якунлари бўйича ўзбек-латвия товар айланмаси $245 млндан ошди. Латвия орқали ўзбекистоннинг 15 минг тонна экспорт-импорт юклари ташилди. Бу 2013 йилдагига солиштирганда 1,8% кўпдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: