Ўзбекистон ва Латвия вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказади
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Латвия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказади, дея хабар беради Trend Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, Латвия Давлат котиби Эдуардс Стипраис бошчилигидаги ушбу мамлакат ТИВ делегацияси 5 май куни Тошкентга ташриф буюради.
Латвия делегацияси ташрифи дастурига Ўзбекистон парламенти юқори палатаси – Олий Мажлис сенати, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокалар ўрин олган.
Икки мамлакат ТИВ ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг бундан олдинги босқичи 2012 йилда Ригада бўлиб ўтган эди.
Латвия Ўзбекистоннинг ЕИдаги йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланиб, улар орасидаги савдо айланмаси ҳажми $250 млнга тенг. Ўзбекистонда латиш капитали билан барпо этилган 22 корхона, Латвияда эса ўзбекистонликлар иштирокида очилган 40 ошиқ компания фаолият юритади.
Ўзбекистон ва Латвия ўртасида иқтисодий ва саноат соҳасида ҳамкорлик, инвестицияларга кўмаклашиш ва ҳимоя қилиш, иккитомонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик тўғрисидаги келишувлар амал қилади.