Ўзбекистон ва Мўғилистон бир вақтлар фаол бўлган алоқаларни қайта тиклашга келишиб олдилар

Дата: 09:52, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Мўғилистон Дўстлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжат қўмитада Мўғилистон делегацияси билан учрашув якунлари бўйича имзоланган бўлиб, меҳмонларга Мўғилистон Дўстлик жамияти раиси, Мўғилистон қахрамони, космонавт Жугдэрдэмидийн Гуррагча бошчилик қилди.

Қўмита маълумотига кўра, учрашув доирасида қўмита раиси Рустам Қурбонов меҳмонларга ташкилот фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, учрашувда ҳар йили бир неча халқаро туристик ярмарка ва фестиваллар ўтказиладиган Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида гапириб берилди.

Уларда мўғил туристик компаниялари иштироки ҳар икки тарафга фойдали бўлиши таъкидланди.

Ж. Гуррагча самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, аввалбошда Ўзбекистон билан алоқалар дўстона бўлганини эслатиб ўтди. Эндиги мақсад – ушбу алоқаларни қайта тиклашдир.

Сурат манбаи: http://asiarussia.ru/news/5614/

Янгилик билан ўртоқлашиш: