Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги товар айланмаси 42,5% ўсди

Дата: 13:29, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 42,5% ўсди ва $72,3 млнни ташкил қилди. Ушбу маълумотлар Тошкентда Малайзия ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси (MATRADE) томонидан ОАВ билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Корпорация маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-сентябрида Малайзиянинг Ўзбекистонга экспорти $56,7 млнни ташкил этди, Ўзбекистон томонидан эса $15,6 млнлик маҳсулот етказиб берилди. Бу ўтган йилдаги шу даврга солиштирганда деярли 10 марта кўп.

Кейинги йиллар якунлари бўйича Ўзбекистон Малайзиянинг Марказий Осиёдаги етакчи савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Республика ҳиссасига Малайзия умумҳудудий савдосининг 41,2% тўғри келади. Шунингдек, Ўзбекистон Малайзиянинг ҳудуддаги асосий экспорт йўналиши (49,2%) ва асосий импорт манбасидир (35,5%).

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқалари ривожини ҳисобга олган ҳолда кейинги йилларда Малайзия Ўзбекистоннинг 19-чи энг йирик савдо ҳамкори, экспорт йўналиши бўйича 31-чи ва импорт бўйича 18-чи энг йирик савдо ҳамкоридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: