Ўзбекистон ва Малайзия товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олдилар

Дата: 11:31, 13-09-2019.

Тошкент. 13 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Малайзия товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатларнинг тўртинчи раунди бўлиб ўтди. Маслаҳатлар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида урғу берилган икки томонлама муносабатлар атрофлича кўриб чиқилди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, 2018 йилда ўзаро савдо умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 20% кўпроқ, $78 млнга ошди. Шунингдек, томонлар товар айирбошлашни кўпайтириш учун катта салоҳиятга эга. Шу нуқтаи назардан, Қўшма савдо қўмитаси йиғилишларининг 10 йиллик танаффусидан кейин қайта тикланиш масаласи кўтарилди.

Шунингдек, икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик ва сайёҳлик алмашинувини, айниқса, зиёрат-туризм соҳасини янада ривожлантириш зарурлиги, ўзаро манфаатли асосда тегишли қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: bigasia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: