Ўзбекистон ва Малайзия товар айланмаси йил бошидан буён 52,2% га ўсди

Дата: 13:37, 16-10-2019.

Тошкент. 16 октябрь. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Малайзия товар айланмаси йил бошидан буён 52,2% га ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотларига кўра, 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) ва Ташқи савдони ривожлантириш бўйича Малайзия корпорацияси (MATRADE) томонидан Куала-Лумпурдаги мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми ва В2В-учрашувлари ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Малайзия делегацияси таркибига 30 дан ортиқ етакчи саноат корхоналари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари (сут ва қандолат маҳсулотлари, қаҳва, чой, ичимликлар ва бошқа турдаги), фармацевтика препаратлари, косметика маҳсулотлари, электр трансформаторлар ва сув иситгичлари, қурилиш материаллари киради.

Республикада фармацевтика, сут ва қаҳва маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилиш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

"2019 йилнинг январь-август ойларида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52,2% га ўсди ва $74,1 млнга етди", - деб хулосаланади хабар.

Сурат манбаи: bigasia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: