Ўзбекистон ва Миср ўртасида турли соҳаларда 12 ҳужжатлар имзоланди
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Миср ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёноти қабул қилдилар”, - дейилади хабарда.
Президентлар бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Ўзбекистон билан Миср муносабатларида янги босқич бошланганини таъкидладилар.
“Абдулфаттоҳ ас-Сиси жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади”, - деб иқтибос келтиради матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан.
Шундан кейин таъкидланишича, Миср президенти кун тартибининг барча йўналишлари бўйича келишиб олганини, бу келишувлар келгуси ташрифларга дебоча ва улкан натижаларга пойдевор бўлишини таъкидлади.
“Абдулфаттоҳ ас-Сисининг мамлакатимизга расмий ташрифи бугун якунланади”, - деб хулоса қилинади хабарга.
Эслатиб ўтамизки, Миср Араб Республикаси президенти А. ас-Сиси Ўзбекистонга расмий ташриф билан 4 сентябрда келган эди.
Сурат манбаи: из http://www.press-service.uz