Ўзбекистон ва ОИИБ $1,6 млрддан зиёд маблағга лойиҳалар устида иш олиб бормоқда
Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) $1,6 млрддан зиёд маблағга лойиҳаларни амалга оширмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни Халқаро молия институти президенти Цзинь Лицюн бошчилигидаги ОИИБ делегациясини қабул қилди", - дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Ш. Мирзиёев Ўзбекистон биланОИИБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг ижобий динамикасини қайд этди.
"Банк мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватламоқда. Айни пайтда Бухоро вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш, автомобил йўлларини реконструкция қилиш бўйича қиймати 1,3 миллиард доллардан ортиқ бўлган дастлабки инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ишлари якунланмоқда, Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа ҳудудларида ижтимоий, коммунал ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, саноат корхоналари ва кичик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, минтақавий савдони умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан зиёд ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда”, – дейилади хабарда.
13 август куни ОИИБ молиялаштиришни жалб этган ҳолда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги дастурларни илгари суриш масалалари бўйича ўтказилган қўшма давра суҳбатининг муваффақиятли натижалари алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, ўрта муддатли даврда самарали ҳамкорлик учун йўл харитасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, шериклик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Сурат манбаи: president.uz