Ўзбекистон ва Озарбайжон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида меморандум имзоладилар

Дата: 12:25, 29-09-2016.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Озарбойжон Озод истеъмолчилар иттифоқи ўзаро тушунишга доир меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат доирасида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мутахассис ва делегациялар алмашуви, биргаликда учрашув, конференция, семинар ва симпозиумлар ташкил қилиш тўғрисида келишиб олдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида.

Имзолаш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича иккитомонлама ва халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш Федерация таркибига кирувчи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларини фаолиятини жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда такомиллаштириш ва истеъмол маданиятини оширишга ёрдам беради, деб таъкидлади.

Ўз навбатида, озарбайжон ташкилоти раҳбари Э.Ҳусейнов бугунги кунда ҳар бир мамлакатнинг ички бозорида ҳам трансмиллий корпорацияларнинг, ҳам чет эл компанияларининг товарлари сотилаётганини ҳамда ўз мамлакати истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тажриба ва ахборот алмашиш, шунингдек, чет эл ва халқаро ташкилотларнинг ҳамкорлиги зарур эканини қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: