Ўзбекистон ва Озарбайжон нефтегаз соҳасида ҚК ташкил қиладилар

Дата: 17:27, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси ва озарбайжоннинг SOCAR давлат компанияси нефтегаз соҳасида ҚК ташкил қилиш ниятидалар, деб хабар қилади “Время Востока”.

Бу ҳақида журналистларга “Ўзбекнефтегаз” МХ таркибига кирувчи “Нефтегазинвест” корхонаси вакили маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, жорий йил ноябрда “Ўзбекнефтегаз” ва SOCAR тенг асосларда ҚК ташкил қилишга доир меморандум имзолаганлар. Унда Ўзбекистон нефтегаз соҳасида муқобил энергия манбалари ва энергия тежаш соҳаларида энг янги технологияларни жорий этиш билан шуғулланувчи ҚК ташкил қилиш ҳақида гап боради.

“Меморандум имзолашда ўзбек томони SOCAR ушбу лойиҳани амалга ошириш учун зарур тажриба, технология ва ускуналарга эгалигидан келиб чиқди”, - деб таъкидлади “Нефтегазинвест” вакили.

Меморандумга мувофиқ, илк босқичда озарбайжон томони “Ўзбекнефтегаз” таркибига кирувчи корхоналарада комплексли энергетик аудит ўтказади. Кейин эса лойиҳа кўрсаткичлари аниқлаштирилади.

ҚК таъсис хужжатлари кейинги йил ёзда имзоланиши кутилмоқда.

Бундан олдин 2030 йилга бориб “Ўзбекнефтегаз” энергия тежовчи технологияларни жорий этишга $500 млн йўналтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинган эди. Бундан йилига 2,5 млрд кубометр табиий газга тенг самара олиниши лозим.

Гап паст босимли ва йўловчи нефт газидан электроэнергия олиш, мини-GTL, суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришнинг муқобил технологиялари, биогаз қурилмалар қуриш кабилар ҳақида кетмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: