Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги фавқулодда вазиятларда ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди
Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – 2016-йилнинг 29-январ куни 2015-йил 19-майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим кучга кирди. Бу ҳақида ўзбек ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Битим шартларига кўра томонлар табиий, техноген ва экологик ҳусусият касб этувчи фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида ўзаро ёрдам кўрсатиш, мониторинг қилиш, тегишли давлат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, маълумот алмашиниш, мутахассислар тайёрлаш орқали ҳамкорликни амалга оширишади.


