Ўзбекистон ва Озарбайжон туристик уюшмалари меморандум имзоладилар
Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг туристик уюшмалари ўртасида Муносабатларни ривожлантириш ҳақида меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хужжат V Тошкент Халқаро туристик кўргазмаси доирасида имзоланди. Бу ҳақида Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Озарбойжон Миллий маркази маълум қилмоқда.
Меморандум озарбайжон томонидан Озарбайжон Туристик уюшмаси раҳбари Нахид Багиров ҳамда ўзбек томонидан унинг ҳамкасби Набижон Қосимовлар томонидан имзоланди.
Тарафлар тажриба ва ахборот алмашиши, туризмни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш, сайёҳлик билан боғлиқ тур ва тадбирларни ташкиллаштириш, ўзаро саёҳатларни уюштириш, икки мамлакат ўртасидаги соғломлаштирувчи туризмни рағбатлантириш ва сайёҳлар оқимини кучайтиришни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.