Ўзбекистон ва Озарбайжон туризм соҳасида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоладилар

Дата: 08:59, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг туристик уюшмалари муносабатларни ривожлантириш ҳақида меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Меморандум томонларнинг тажриба ва ахборот алмашиши, туризмни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлиги, сайёҳлик билан боғлиқ тур ва тадбирларни ташкиллаштириш, ўзаро саёҳатларни уюштириш, икки мамлакат ўртасидаги соғломлаштирувчи туризмни рағбатлантириш ва сайёҳлар оқимини кучайтиришни икки томонлама қўллаб-қувватлашни кўзда тутади”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Меморандумни озарбайжон  томонидан Озарбайжон Туристик уюшмаси раҳбари  Нахид Багиров ҳамда ўзбек томонидан унинг ҳамкасби Набижон Қосимов имзолади.

Хужжатнинг амалий жиҳаларидан бири Ўзбекистонда Озарбойжон туристик объектларининг рекламаси кучайиши бўлади. Натижада яқин орада Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида Озарбойжон туристик салоҳиятига акс этган баннерлар ўрнатилади ҳамда ўзбек телеканлларида реклама роликлари кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: