Ўзбекистон ва Қозоғистон 2017-2019 йилларда туризм соҳасида биргаликдаги ҳаракатлар режасини имзоладилар

Дата: 17:23, 14-04-2017.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги 2017-2019 йилларда туризм соҳасида биргаликдаги ҳаракатлар режасини имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, келишув Тошкентда бўлиб ўтаётган “Дам олиш дунёси-2017” Халқаро туристик кўргазмаси доирасида имзоланди. 

Муассасалараро халқаро хужжатни Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири  Аристанбек Мухамедиули ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шараповлар имзоладилар.

Ҳаракатлар режасини амалга оширишнинг кейинги қадами ўзбек туроператорларининг “KITF 2017” Халқаро қозоқ туристик кўргазмасида (Алмати ш, 19-21 апрел) ва “Astana Leisure 2017” туристик кўргазмасида (Астана, 27-29 сентябр) иштироки бўлади. “ЭКСПО-2017” кўргазмаси арафасида икки давлат Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива ва Чимкент-Туркистан-Астана ва тескари йўналишларда бирлашган турлар ташкил этиш ниятидалар. Бу турлар кўргазма иштирокчи ва меҳмонлари учун ташкил қилинади. Шунингдек, сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида мамлакатлар “Буюк ипак йўли” қўшма туристик маҳсулотини ишлаб чиқишни режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон турзим соҳасида технологиялар ва тадқиқотлар ҳамда тажриба алмашадилар.

Эслатиб ўтамизки, “Дам олиш дунёси-2017” Халқаро туристик кўргазмаси Тошкентда 13-14 апрел кунлари бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: