Ўзбекистон ва Қозоғистон 2019 йил бошида ягона виза жорий этишлари мумкин

Дата: 14:32, 21-12-2018.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон 2019 йил февралда Silk visa ягона визасини жорий этишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

Бу баёнот билан 20 декабрда Тошкентдаги матбуот анжуманида Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев чиқди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа икки мамлакат идораларида келишувдан ўтган, “фақат техник масалалар ва қурилмалар юзасидан келишувга эришиш қолган, холос”.

Умумий визага Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қизиқиш билдирмоқда, Қозоғистон бу лойиҳага Озарбайжон ва Туркияни ҳам қўшишни таклиф қилмоқда. Туркманистон ҳозирча бу масалани ўйлаб кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июнда ҚР сенатининг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Дариға Назарбоева Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун шенген визасининг бир тури бўлган Silk visaни жорий этишни таклиф қилган эди.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: