Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дата: 16:58, 20-08-2014.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро ва ҳудудий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу фикр бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Борибай Жексембин билан бўлган учрашувда тасдиқланди

“Томонлар ўзбек-қозоқ кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар, шу жумладан, халқаро ва ҳудудий тузилмалар доирасидаги иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар. Учрашувда ўзаро манфаат келтирувчи бошқа мавзулар ҳам муҳокама қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: