Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Чирчиқ шаҳрида қўшма ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Дата: 14:24, 11-09-2019.

Тошкент. 11 сентябрь. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Чирчиқ шаҳрида қўшма машғулотлари ўтказмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Шу кунларда Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳамда Қозоғистон ҳарбий хизматчилари билан биргаликда "Чирчиқ" умумқўшин полигонида ўтказиладиган "Қалқон-2019" махсус-тактик ўқув машқларида иштирок этмоқда", - дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, ўқув машғулотида иштирок этиш учун Қозоғистон ҳарбийлари 9 сентябрда келишди. 10 сентябрдан эса қўшма маневралар бошланди.

"Қўшма ўқув машғулотлари ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кўникмалари ва касбийлигини такомиллаштиришга, шунингдек, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини оширишга ва халқаро терроризмга қарши курашда тажриба алмашишга хизмат қилади", - дейилади хабарда.

Тактик ўқув машқларида таъкидланишича, Ўзбекистон ҳаво кучлари бўлинмалари ва махсус операциялар бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, унда зирҳли транспорт техникаси ҳам ишга туширилади.

 

Сурат манбаи: mudofaa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: