Ўзбекистон ва Қозоғистон қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширадилар

Дата: 16:15, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари қатор йирик истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚРнинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевга асосланган ҳолда.  

“Хусусан, томонлар нефть ва нефть махсулотлари, электротехника, машинасозлик, автомобиль, фармацевтика ва агросаноат маҳсулотларини ўзаро сотиш йўналишларида қўшма савдо уйлари ташкил қилиш ниятидалар”, - деди Е.Утембаев Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, қозоқ корхоналарининг ташқи савдосини молиялаштириш билан шуғулланувчи “Байтерек” миллий қозоқ холдинги ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг яна бир йўналиши “Азиа-Авто”, KazKioti, Isuzu ва Chevrolet қозоқ ва ўзбек ширкатлар томонидан чиқарилаётган енгил автомобил, автобус ва қишлоқ хўжалик техникасининг йирик қисмлардан йиғишни йўлга қўйишдир.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг давлат органлари (М-39 трассасида жойлашган) “Сирдарё” ва “Целинный” ўтиш пунктларида давлат чегарасидан ўтиш тартибини енгиллаштириш, шунингдек, “Тошкент-Қазигурт”, “Гулистон-Атамекен” ва “Зангиата-Қоплонбек” ўтиш пунктларининг мақомини ўзгартириш устида ишламоқдалар”, - деб таъкидлади Е.Утембаев.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: