Ўзбекистон ва Қозоғистон биржа савдолари учун ягона майдонча яратиш ҳақида келишиб олдилар

Дата: 16:03, 19-09-2018.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон биржа савдолари ўтказиш учун ягона майдончани яратишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон пойтахтида Қозоғистон фонд биржаси (KASE) ва “Тошкент” Республика фонд биржаси ўртасида имзоланган Ўзаро англашилув меморандумида маълум қилинди.

РФБдан хабар қилишларича, биржалар ўртасидаги меморандумни имзолаш узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш йўлида навбатдаги қадам бўлиб, бозорлар ва қимматли қоғозларга доир операциялар фаолияти тўғрисидаги тажриба ва ахборот алмашинувини кўзда тутади.

Мазкур битим мамлакатлар капитал бозорларини яхшилашга ёрдам беради ва Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги молия соҳасида ҳамкорликнинг кенгаяётганига гувоҳлик беради.

Биржалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қадамлар мамлакатлар ўртасида биржа савдолари ўтказиш бўйича инвестиция каналлари яратиш бўйича ягона платформа ташкил этиш атрофида бунёд этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон фонд биржаси миллий валюта бозорини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадларида 1993 йил 17 ноябрида ташкил этилган. Бир неча йил ўтгач, у Қозоғистон фонд биржаси деб қайта номланган.

“Тошкент” Республика фонд биржаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 1994 йил апрелда ташкил этилган. РФБ фаолияти мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва хусусийлаштирилган давлат корхоналари негизида очиқ акциядорлик компаниялари яратиш сиёсати билан яқиндан боғлиқ.

Сурат манбаи: http://review.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: