Ўзбекистон ва Қозоғистон БМТнинг Қрим масаласи бўйича резолюциясига қарши овоз берди, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди

Дата: 18:42, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Украина сешанба куни БМТ Бош Ассамблеяси 3-қўмитасида Қримдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни қораловчи ҳамда Россияни яриморолга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюция қабул қилинишига эришди, деб хабар берди ТАСС.

“Ҳужжатни 73 мамлакат, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Канада ва ЕИ мамлакатлари маъқуллаган. 23 давлат, жумладан Россиядан ташқари, Ўзбекистон, Арманистон, Белоруссия, Венесуэла, Хитой, КХДР, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Сербия, Сурия ва Ўзбекистон қарши овоз берган, 76 мамлакат, жумладан, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бетараф қолган.

4 саҳифали ҳужжатда, деб таъкидланади сўнгра, “Қрим аҳолисига нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилаётгани, уларнинг камситилаётгани”, хусусан “қрим-татарлар, украинлар ҳамда бошқа этник ва диний гуруҳлар аъзолари таъқибларга учраётгани” айтилади. Унда, шунингдек, Россия ҳукуматини “Қрим аҳолисига нисбатан барча таҳқирловчи ҳолатлар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига барҳам бериш бўйича зудлик билан чоралар кўриш”га чақирувчи, шунингдек, “2014 йил мартдаги референдум бўйича Россия таркибига кирган “яриморолдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кузатиш бўйича халқаро миссияларга рухсат бериш”га ундовчи бандлар мавжуд.

Бундан ташқари, резолюция РФ Олий суди томонидан 2016 йил 26 апрелда қабул қилинган қарорни “бекор қилиш”ни талаб қилган. Россия Олий суди ўша қарори билан “Қрим-татар халқи мажлиси” жамоат ташкилотини экстремистик, деб топган ва Россия ҳудудида тақиқлаган эди.

3-қўмитада маъқулланганидан сўнг резолюция бир ой давомида бош ассамблеянинг ялпи йиғилишида кўриб чиқилади. Қоидага кўра, унда хужжатлар катта ўзгаришларсиз, қўмиталардаги овоз натижаларида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил февралда Украинадаги давлат тўнтаришидан кейин Қримда оммавий норозиликлар бошланди. 2014 йил 16 мартда яриморолда Россияга қўшилиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Унда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 80% зиёди қатнашди. Крим ва Севастополда РФ қўшилишни ёқлаб навбати билан 96,7% ва 95,6% кишилар овоз берди. Киев яриморолни Россиянинг қисми деб тан олишдан бош тортди.

2014 йил 27 мартда БМТ БА Қримдаги референдумни ноқонуний деб топувчи резолюцияни қабул қилди ва барча давлатлар ва халқаро ташкилотларни Қримни РФ бир қисми деб тан олмасликка чақирди. БА Резолюцияси бажаришга мажбурий эмас ва тавсия характерига эга. Шу билан бирга ушбу хужжат асосида БМТ котибияти Қримни Украинанинг бир қисми деб ҳисобламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: