Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги энг кўп фойдаланилаётган ўтиш пунктларини реконструкция қилади ва кенгайтиради

Дата: 17:28, 11-12-2017.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги энг кўп фойдаланилаётган ўтиш пунктларини реконструкция қилади ва кенгайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу масалалар Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг божхона, чегара ва бошқа маъсул ташкилот мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳларнинг ушбу давлатлар чегара-божхона постлари инфраструктурасини мустаҳкамлашга қаратилган масалалар бўйича “Яллама” чегара ўтказиш пунктида ўтказилган учрашувида атрофлича муҳокама қилинди.

Томонларнинг ишчи гуруҳлари аъзолари “Яллама”, “Ғишт-кўприк”, “Зангиота” ва “Тошкент” каби ўтказиш пунктларида бўлиб, ишлар режасини бажариш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар белгиланди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу тадбир жорий йилнинг сентябрида Н.Назарбоевнинг Тошкентга расмий ташрифи доирасида ўзбек-қозоқ давлат чегараларига туташ ҳудудларни тартибга солиш ва ўтказиш пунктларини реконструкция ва модернизациясига оид “Йўл харитаси”га мувофиқ ташкил этилди. 

Тасдиқланган режага асосан, ўзбек-қозоқ чегараларида жойлашган халқаро мақомидаги ҳамда иш ҳажми кенг бўлган ўтказиш пунктларида, 2018-2019 йиллар давомида реконструкция ишлари, ката ҳажмдаги рентген-сканер аппаратлари, радиацион-назорат тизимлари билан жиҳозлаш, видеокузатув тизимини янада яхшилаш, автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва юк ташувчи транспортларнинг оғирлигини аниқлайдиган жиҳозларни ўрнатиш назарда тутилган.

Сурат манбаи: https://www.youtube.com/watch?v=giW_2YWjBSc

Янгилик билан ўртоқлашиш: